Ўзбекистонга 2020 йилда нечта электромобиль олиб келинган?

Жамият

image

2020 йилда  Ўзбекистонга хориждан 131 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2020 йилда электромобиллар импорти аввалги йилларга нисбатан бир неча баробарга кўпайган. 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та электромобил импорт қилинган.

Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

•    Хитой – 92 та
•    Корея Республикаси – 13 та
•    Грузия – 7 та
•    АҚШ – 7 та
•    Германия – 5 та
•    Бошқа давлатлардан – 7 та 

Маълумот ўрнида, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,9 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида, 100 та уй хўжалигига 49 та енгил автомобиль тўғри келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика электромобиль

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг