Ўзбекистонга мобил телефонлар энг кўп қайси давлатлардан кириб келади?

Жамият

image

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 49,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 700 283 дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 260 878 донага ошган. Ўзбекистон 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон 3 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

•    Хитой – 533 704 дона;
•    Вьетнам – 92 639 дона;
•    Ҳиндистон – 36 698 дона;
•    БАА – 33 620 дона;
•    Қозоғистон – 3 518 дона;
•    Корея – 86 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

•    январь ойида – 129 766 дона;
•    февраль ойида – 284 461 дона;
•    март ойида – 286 056 дона.


Мақола муаллифи

Теглар

мобил телефон статистика

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг