Ўзбекистонга Хитойдан қайтган бир киши топилмаяпти
Жамият
−
14 Февраль 2020
20410Қашқадарёда 189 нафар фуқаро коронавирусга қарши тиббий кузатувга олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Вилоят ички ишлар бошқармасидан 2020 йил январдан 12 февралгача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 189 нафар вилоят фуқаролари рўйхатга олинди. Шулардан 1 нафарининг манзили аниқланмоқда. 27 нафари Тошкент шаҳрида ва 1 нафари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, тиббий кузатувга олинган. 189 нафаридан 112 нафарининг 14 кун тиббий кузатув вақти тугади ва улар соғлом. Қолган 48 нафар фуқаро устидан тиббий кузатув давом этмоқда.
Маълум қилинишича, ҳар бир йўловчи келган кунидан бошлаб 14 кун давомида тиббий кузатувга олинган, тана ҳарорати бир кунда икки марта ўлчаб турилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда ва Нишон тумани Таллимаржон санитар назорат пунктида масофавий термометр (4 та пирометр), 70 та тиббиёт термометри ва “Қарши” халқаро аэропортида тепловизор, 4 та пирометр, 100 та тиббиёт термометри билан таъминланган. 2020 йил январь ойида Нишон туман Таллимаржон санитар назорат пунктидан 1000 киши, шундан хорижий давлатдан 945 киши ва 2020 йил 1 февралдан 11 февраль кунига кадар 73 нафар, шундан 72 нафари хорижий фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланмаган.
Қарши халқаро аэропорти санитар назорат пунктидан январь ойида 3 минг 756 киши, шундан 97 нафари хорижий, 1 февралдан 10 февраль кунига кадар 1 минг 464 нафар шундан 319 нафар хорижий фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган. 7 нафар фуқарода тана ҳарорати юқорилиги аниқланиб вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохонада иситмаси юқори бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди, улардан намуналар олинди ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясида текширилган.
Короновирус инфекцияси аниқланмади. Беморларга “Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси қўйилиб 4 нафари соғлом ҳолатда уйга жавоб берилди. Ҳозирги кунда ётқизилган 3 нафар фуқаро устидан тиббий кузатув давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан яширинча Ватанига қайтган бир киши вирусни 4 минг кишига юқтиргани тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь