Ўзбекистонга келган Президентлардан умид қилса бўладими?

Интервью

Маълумки, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари пойтахт Тошкент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитига мезбонлик қилди. Хўш, бу қандай ташкилот? У Ўзбекистонга ва унга аъзо давлатларга нима беради? Саммитда қандай масалалар кўтарилди, ечимлар қандай бўлди? Ўзбекистон навбатдаги халқаро платформада ҳам қўшни Афғонистон муаммосини кўтариб чиқиш орқали нимага эришмоқчи? Фақат Туркия дастаклаётган Шимолий Кипр Турк Республикасининг ушбу ташкилотда кузатувчи мақомини олиши нимани англатади? Худди шу саволлар билан QALAMPIR.UZ сиёсатшунос, профессор Сайфиддин Жўраевга юзланди.

Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – аъзо мамлакатларнинг иқтисодий, маданий, фан ва техникавий ҳамкорлиги бўйича ташкил этилган халқаро минтақавий ташкилотдир. У 1964 йилда Эрон, Покистон ва Туркия томонидан “Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш” номи билан тузилган. 

Кейин 70-йилларда ички минтақавий савдо сусайиб кетгани учун ўз фаолиятини тўхтатган. 1985 йилда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти” номи билан қайтадан ўз фаолиятини бошлади. 1992 йилнинг 28 ноябрида Исломобод шаҳрида аъзо давлатлар Ташки ишлар вазирлари кенгашининг фавқулодда йиғилишида Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари ИҲТга аъзо бўлган.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этди.

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube саҳифасида ёки юқоридаги видеоплеерда томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Сайфиддин Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made