Ўзбекистонга келаётган АҚШ делегациясида кимлар бўлиши очиқланди

Олам

image

Аввалроқ АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик. Унга Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилик қилиши айтилганди. Америка делегациясининг ташрифи бўйича қўшимча маълумотлар берилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, Делегация таркибига Пентагон, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакиллари ҳам киради. 

Ҳукумат делегацияси жорий йилнинг 23-27 май кунлари Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлади. 

“Дональд Лу раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси 23-27 май кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сафар қилади, бу АҚШнинг минтақа билан муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда янада фаровон ва хавфсиз давлат яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни илгари суриш мақсадида амалга оширилади”, дейилади хабарда 

Ташриф доирасида Америка делегацияси аъзолари номи тилга олинган мамлакатлар расмийлари, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиш ниятида. Тожикистонда “иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун” ҳар йили икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Марказий Осиё

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг