Ўзбекистонга АҚШдан делегация келяпти

Жамият

image

Жорий йилнинг 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикасига келади. 

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6-9 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларида бўлганди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг