Ўзбекистонга қарши ўта оғир жиноятларни содир этган шахс хориждан олиб келинди
3-саҳифа
−
22 Май 2023
37667Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этгани учун қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ғоялари таъсирига тушиб, Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган. У мазкур ғоялар таъсирида 2016 йилда Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида Ш.Н. хорижий давлатларнинг бирида қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ катта миқдорда фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 7 йил давомида халқаро қидирувда бўлган наркотик моддалар билан шуғулланувчи ўзбекистонлик шахс қўлга олингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси