Учига чиққан фирибгар Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Жамият

image

Катта миқдорда фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, айбланувчи шахс Интерполнинг Варшава ва Тошкент Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида 2022 йилнинг март ойида Польшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган жиноятчи Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинган.

Қидирувдаги шахс Жанубий Кореяга ишлаш учун чиқишни режалаштирган фуқарога ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилган. Бу ишлар эса сарф-харажат талаб қилишини билдирган. Шу тарзда қисқа вақт ичида фирибгар бир неча кишиларни катта пулга туширган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилгандан сўнг жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинган. Уни олдинда суд кутаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Польша фирибгар Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг