Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатдан сайёҳлар келмоқда?

Жамият

image

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида қарийб 6,5 млн чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 951,3 минг нафарга ёки 17,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистонга келган сайёҳлар мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон – 1 878,5 минг нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 1 870,3 минг нафар;
  • Қозоғистон – 1 267,5 минг нафар;
  • Россия – 686,7 минг нафар;
  • Туркманистон – 145,0 минг нафар;
  • Туркия – 95,7 минг нафар;
  • Хитой – 57,7 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 55,9 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 36,5 минг нафар;
  • Италия – 36,3 минг нафар;
  • бошқа давлатлар – 366,6 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга боргани айтилганди. Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,4 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 890,5 минг нафарга ёки 35,7 % га ошган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон сайёҳлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг