Ўзбекистонда электромобиль импорти 5,2 баравар кўпайди

Жамият

image

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

•    Хитой – 654 та
•    БАА – 40 та
•    Германия – 17 та
•    Гонконг – 10 та
•    Литва – 6 та
•    Эстония – 2 та
•    Корея – 2 та

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 21 та хорижий давлатдан қиймати 280,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12 017 та енгил автомобиль импорт қилинган. Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6113 тага ёки 2 бараварга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика электромобиль

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг