Америкалик 27 нафар ўқитувчи Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида дарс беради

Жамият

image

Ўзбекистонга Америка Қўшма Штатлардан 27 нафар инглиз тили мутахассиси келди. Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Ўзбекистон бўйлаб мактаб ва университетларда дарс берадиган ўқитувчилар кутиб олинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизма маълум қилди.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм иштирок этди.

Таъкидланишича, январь ойида келган ва икки ҳафталик карантин даврини тамомлаган гуруҳ коронавирус пандемияси бошланганидан буён Марказий Осиёга ташриф буюрган АҚШ алмашинув иштирокчиларининг биринчи гуруҳи.

“Ўзбекистон Президенти ўзининг Парламентга қилган мурожаатида чет тилларини ўрганишни бу йилги устувор вазифалардан бири, дея таъкидлади. Шу боис жойларда инглиз тилини ўргатишни янада яхшилашга кўмаклашиши учун биз АҚШдан мутахассисларни таклиф этдик. Бу бизга юқори мақсадларга эга “English Speaking Nation” лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам беради”, деди вазир Шерматов.

Маълум қилинишича, ўқитувчиларнинг аксари маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади. Гуруҳдаги етти киши эса “English Speaking Nation” дастури доирасидаги “Мураббий-тренерлар2 номли пилот лойиҳада қатнашади. Унинг мақсади Ўзбекистон ўрта мактабларидаги чет тили ўқитувчиларига касбий ривожланиш ва малака оширишда амалий ёрдам беришдан иборат. Ушбу дастурни АҚШ элчихонаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими гранти асосида Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Америка кенгашлари амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг