Ўзбекистонга Афғонистондан делегация келяпти

Жамият

image

Жорий йилнинг 28-29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига қаратилган барча амалий ташаббусларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, 2017 йилда Тошкентда Афғон муаммосига бағишланган халқаро форум ўтказилганди. Бундан кейин ҳам қатор форматлардаги саммитларда Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун аввало афғонлараро музокаралар бошланиши кераклигини айтиб чиқди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” жангариларини озод қилиш тўғрисида фармонни эълон қилганидан кейин афғонлараро музокарларни бошлаш имконияти пайдо бўлди. “Толибон” ўз тарафдорлари озод қилинганидан бир ҳафта ўтиб Ҳукумат билан музокара бошлашини маълум қилди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг