Ўзбекистондаги масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик бошлангани эълон қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистондаги масжидларда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида тайёргарлик ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг  10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.

“Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилиниши кўзда тутилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ойи

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг