Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолияти чекланди

Жамият

image

Нукус ва Урганч аэропортларини қуюқ туман қоплагани туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнган. Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилган.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент - Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилган.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилган. “Silk Avia” авиакомпаниясининг Тошкент - Фарғона йўналишидаги US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилган. Кейинчалик, чекловлар бекор қилинган ва ҳозирда Фарғона аэропорти одатдаги режимда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт туман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг