Тошкент халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган:

  • “Silk Avia” авиакомпаниясининг Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича US402;
  • “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;
  • “UTair” авиакомпаниясининг Сургут – Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
  • “Centrum Air” авиакомпаниясининг Дубай – Тошкент йўналиши бўйича MFX-352;

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилган.

“Парвозлар маълумотлари янгиланмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент халқаро аэропорт чеклов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг