Ўзбекистондаги бинолар қанча вақтга чидаб бера олади?

Жамият

Ўзбекистондаги бинолар, уй-жойлардан қанча муддат фойдаланиш мумкин? Бу саволга “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ лойиҳа-қидирув институти бош конструктори Шерзод Одилов жавоб бериб, биноларнинг яроқлилик муддати унинг аҳамиятига қараб белгиланишини айтди.

Унинг айтишича, Ўзбекистондаги мавжуд тартиб-қоидага кўра, бино-иншоотларнинг хизмат муддатини фойдаланиш турларига қараб, буюртмачининг ўзи танлайди. 

“Турар жойлар кўп қаватли ва бир қаватли уйларга ажратилади. Кўп қаватли уйларнинг фойдаланиш муддат 70-80 йил этиб олинган. Агар шу муддат ичида ҳудудда давлат аҳамиятига эга объект тушмайдиган бўлса, иморат техник кўрикдан ўтказилиб, сейсмик ҳолатига берилган баҳо асосида фойдаланиш муддати узайтирилиши мумкин”, дейди у.

Бироқ, шифохона ва шунга ўхшаш объектларда яроқлилик муддати анча кўп.

“Шифохоналардан фойдаланиш муддати эса 150-200 йилгачани ташкил этади. Бунинг сабаби барчага тушунарли, улар турли табиий офатларда биринчи мурожаат қилинадиган манзил ҳисобланади. Иссиқлик ва энергия таъминоти каби бинолар 500 йилгача хизмат қилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, лойиҳалаш жараёнида ушбу омиллар инобатга олинади”, дейди Шерзод Одилов.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила бино “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг