Ўзбекистондаги беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият 7844
image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даволанаётган 12 нафар беморнинг аҳволи оғир, 1 нафариники эса ўта оғир. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар умумий сони 2127 нафарни ташкил этди. Уларнинг 60 фоизи соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган муассасаларда 847 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти“ дейди Отабеков

Таъкидланишича, 59 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 45 минг нафари уй шароитида, 14 мингдан зиёди стационар шароитда карантинга олинган.

Маълум қилинишича, кеча, 2 май куни 12 мингдан кўпроқ лаборатория текшируви амалга оширилди. Шу пайтга қадар 317 мингдан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширувлар ўтказилгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2127 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 1271 нафари соғайган ва 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×