Ўзбекистондаги барча ОТМлар 23 мезон бўйича “чиғириқдан ўтказилади”

Жамият

image

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари 23 та мезон бўйича комплекс ўрганилади. Жараёнга Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ бошчилик қилади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, асосий эътибор олий таълимдаги ислоҳотлар, илм, фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциялар, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, молиявий, академик мустақиллик берилган таълим муассасаларига амалий кўмак бериш, илмий салоҳият, таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилгани, масофавий таълим, кредит-модуль тизими, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилганлиги каби мезонларга қаратилади. 

Ўрганиш олий таълим муассасаларининг таълим жараёнини тўғри йўлга қўйиш, таълим сифатини ошириш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, рақамли технологияларни тўлиқ жорий этиш орқали таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида ўтказилади.

Ўрганиш жараёнидаги ютуқлар ва тажрибалар кенг оммалаштирилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

992

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг