Ўзбекистондаги барча мактаблар замонавий копмьютер ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланади

Жамият

image

Ва ниҳоят Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактаблари тўлиқ ахборот технологиялари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган. 

Видеоселекторда ёшларни интернетдаги зарарли хуружлардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга ўргатиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига илғор халқаро тажрибалар асосида барча шаҳар ва туманлар марказларида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилган. Бу марказларда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича инновацион кўникмалар берилади, “стартап” лойиҳаларга ёрдам кўрсатилади.

Йиғилишда бугунги кунда барча мактабларда компьютер техникаси бўлишига қарамасдан, интернет хизматидан етарли даражада фойдаланилмаётгани танқид қилинди. Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2021 йилгача барча мактаблардаги компьютер синфларини замонавий технологиялар ва юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, компьютер ўйинлари марказларини ташкил этиш, уларда болалар ва ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган тест, викторина, ривожлантириш стратегиялари ва бошқа фойдали дастурлар бўлиши зарурлиги таъкидланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Интернет Компьютер

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made