Ўзбекистондаги 4 та аэропорт хусусий секторга топширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари хусусий секторга топширилади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган иккинчи халқаро инвестиция форумида маълум қилинди

Давлат раҳбари форумдаги чиқишида кейинги йилларда Ўзбекистонда аввал “ёпиқ” бўлган соҳаларга хусусий инвестициялар жалб қилинаётганини, жумладан, олдин 100 фоиз давлат тармоғи бўлган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилганини эътироф этган. 

“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз. Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, деган Шавкат Мирзиёев. 

Шунингдек, бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт халқаро инвестиция форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг