Ўзбекистондаги 2021 йилги Осиё чемпионати расман қолдирилди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўртта мусобақани бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациянинг расмий веб-сайтида ҳабар қилинган.

Маълум қилинишича, ҳалигача бутун дунёда ҳукм сураётган COVID-19 пандемияси футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалаларини қийинлаштирмоқда.

Хабарга кўра, Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги турнирларни ўтказиш олдидан минтақадаги мавжуд эпидемиологик вазиятни ўрганиб чиққан. 

Ўрганиш натижасига кўра, ташкилотнинг тегишли қўмиталари бугун, 15 декабрь куни қуйидаги қарорларни қабул қилган:

•  2021 йилда футбол бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман қолдирилган;

•  Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини ўзида сақлаб қолади ва 2023 йилда ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилигининг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши ОФК мусобақалар тақвимига киритилади;

•  Баҳрайнда ўтадиган U16 Осиё чемпионати, футзал ҳамда соҳил футболи бўйича терма жамоалар ўртасидаги қитъа мусобақалари ҳам бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОФК Осиё чемпионати ЎФФ

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made