Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Жамият
−
26 Октябрь 2020 12647 1 дақиқа
Бугун, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:10да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Ер силкиниши координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.
Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 292 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент: 292 км, 2 балл.
- Наманган: 168 км, 3 балл.
- Андижон: 152 км, 3 балл.
- Фарғона: 99 км, 4 балл.
- Гулистон: 276 км, 2 балл.
- Жиззах: 341 км, 2 балл.
- Самарқанд: 411 км, 2 балл.