Ўзбекистонда жиноятлар сони кескин ошган

Жамият 6369
image

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 17 271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп.

Шу жумладан, безорилик ҳолатлари сони 2,5 баробарга (2019 йилда 153 та, 2020 йилда 385 та), фирибгарлик  (2019 йилда 1 324 та, 2020 йилда 2 712 та), порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошган. Босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари ҳам кўпайган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. Масалан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғирлик ва талончилик 2,5 баробарга ошган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×