Ўзбекистонда жазирама ёз чилласи қачондан бошланади?
Бу қизиқ
−
08 Июнь 2023
43241Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 43-45 даражагача кўтарилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади. Ёзда қизиган чўллар устида юқори ҳароратли ва намлиги кам бўлган тропик ҳаво массалари шаклланади, бу ёзнинг ўрталарида булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳавони белгилайди.
Одатда ҳароратнинг энг юқори қийматлари аслида чилла даврига тўғри келади. Бу йил ҳам чилланинг бошланиши жорий йилнинг биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келмоқда. 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 43-45 даражагача иссиқ кўтарилади.
Маълумот учун, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46 даражагача, Қизилқум чўлида 47 даражагача, республиканинг энг жанубида 48-49 даражагача жазирама иссиқ бўлган.
LiveБарчаси