Ўзбекистонда йиллик инфляция қанча бўлгани айтилди

Жамият 4727
image

Ўзбекистонда 2020 йил давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг ўсиш даражаси 11,1 фоизни ташкил қилди. 2019 йил ушбу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Декабрь ойида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этган.

2020 йилнинг июнь ва июль ойларида истеъмол нархлари индекси 2019 йилдаги мос даврга нисбатан пасайган. ИНИ ўсиш суръати фақат сентябрь ойига келиб, март ойидаги кўрсаткичдан ўтиб кетган.

Инфляциянинг ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кузатилган, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳамда хизматлар тарифида ойлик инфляция 1 фоизни ҳам ташкил этмаган (ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи фақат сентябрь ойида 1 фоиз инфляцияга эришганди).

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×