Ўзбекистонда йил бошидан бери ЙТҲ содир қилган 173 киши қамалди
3-саҳифа
−
25 Апрель
1837Ўзбекистонда 2025 йилнинг I чораги давомида йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида 173 киши қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Билдирилишича, 2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланиб, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Жорий йилнинг I чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонда 4 764 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.