Ўзбекистонда ёт ғояларни тарғиб қилган йигит 6 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда тақиқланган диний ташкилотларнинг материалларини тарғиб қилишда айбдор деб топилган қашқадарёлик йигит 6 йилга қамалди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2019-2022 йилларда Россия Федерациясида меҳнат мигранти сифатида ишлаган даврида интернет тармоғи орқали террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамолари бўлган А.З., А.Б., С.С., М.А. ва бошқаларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга ҳамда исломий давлат қуришга чорловчи маърузалари билан танишиб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.

Сўнгра ўзининг мобил телефони орқали Instagram тармоғида профиль очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқата бошлаган.

Шунингдек, у Telegram мессенжерида ҳам “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ташкилот ғоялари сингдирилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилувчи материалларни тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланган.

Бундан ташқари, YouTube тармоғидаги “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг тарғиботчиси билан боғланиб, унинг фаолиятини фаоллаштириш учун банк иловаси орқали пул маблағи юборган.

2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган. Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан айбланувчи Жиноят кодексининг 155-3, 159 ва 244-1-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик ва террористик контентлар рўйхати эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг