Ўзбекистонда ер силкиниши юз берди
Жамият
−
12 Июнь 2020
11340Бугун, 12 июнь куни Тошкент вақти билан соат 09:30 да (12.06.2020 йил, Гринвич бўйича 04:30 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 40,76 градус шимолий кенглик; 73,04 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 326 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Андижон: 59 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.