Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти сезиларли ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 87,4 млн АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн АҚШ долларига ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8468 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 82,6 млн; 
  • Украина – 1,5 млн;
  • Афғонистон – 1,3 млн;
  • Қирғиз Р. – 963,3 минг;
  • Озарбайжон – 444,7 минг; 
  • Россия – 313,0 минг;
  • Тожикистон – 134,4 минг АҚШ доллари.

Жорий йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • Cobalt – 12 682 дона; 
  • Damas – 12 051 дона;  
  • Lacetti-Gentra – 8399 дона;
  • Nexia T-250 – 6958 дона; 
  • Labo – 2564 дона;
  • Spark – 1800 дона.

Мақола муаллифи

Теглар

Экспорт Автомобиль

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг