Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт” улуши қандай қисқартирилади?

Жамият 2913
image

Жорий йилнинг 20 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Шу билан бирга, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. 

Ҳужжатга кўра, аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади.

Шунингдек, барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади.

Бундан ташқари, “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади.

"QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади.

Маълум қилинишича, молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади. “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×