Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
22 Октябрь 2020
9076Ўзбекистонда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузурида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг фармонида белгиланди.
Жамғарманинг ресурс базаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
• Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан 100 миллион АҚШ доллари;
• халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия компанияларининг қарзлари;
• Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
• қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг 50 фоизини бошланғич капитални шакллантириш учун Жамғармага ажратилишини таъминлайди.
LiveБарчаси