Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилмоқда
Interesting
−
06 December 2024 24315 1 minute
Ўзбекистонда йўлларда хавфсизликни оширишга қаратилган “Баланд пиёдалар ўтиш жойи” янги йўл белгиси жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 ноябрь куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, “Баланд пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгиси жорий этилмоқда. Янги йўл белгиси шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларнинг ёритилган участкаларида 30 км/соат тезлик чегарасида жойлаштирилади. Бундан ташқари, у кўриш имконияти чекланган чорраҳаларда ва “Болалар” белгиси билан қопланган майдонлар олдида ўрнатилади. Белги билан бирга янги йўл чизиқлари ҳам чизилади.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига икки ой муддатда 2025-2026 йилларда белги ўрнатиладиган жойлар рўйхатини тасдиқлаш топширилган.
Қарор кеча, 5 декабрдан кучга кирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши режалаштирилгани хабар қилинганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28