Автобус йўлагида ҳаракатланганлар жаримага тортилиши мумкин
Жамият
−
30 Ноябрь
2761Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгаришлар ҳақидаги тегишли қонун лойиҳасида сўз боради.
Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиши ҳамда Президент томонидан имзоланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда жамоат транспорти 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь