Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
06 Август
18825Бугун, 6 август куни Афғонистонда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 05:32 да (Гринвич бўйича 00:32 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,58 градус шимолий кенглик, 70,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда 5,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни ҳам Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилганди.
LiveБарчаси