Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади. 

Унга кўра, қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилади:

•    парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

•    буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 

•    спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар; 

•    ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

•    умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

•    санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари. 

Эслатиб ўтамиз, юқоридагиларнинг барчаси фаолиятига жорий йилнинг 5-10 июнидан рухсат этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг