Ўзбекистонда яна 317 киши коронавирусдан соғайди
Local
−
20 August 2020 8028 1 minute
Бугун, 20 август куни Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида коронавирусга чалинган беморларнинг яна 317 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Уларнинг:
• 203 нафари Тошкент шаҳрида;
• 87 нафари Тошкент вилоятида;
• 15 нафари Самарқанд вилоятида;
• 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 5 нафари Андижон вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб, коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 33 261 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.
Live
AllOksford talabalari O'zbekistonga keldi
31 August
Ispaniyaga migrantlar kerak – Sanches
31 August