Ўзбекистонда ядро тадқиқот реактори ишга туширилди
Технология
−
11 Декабрь 2020
7949Ўзбекистон Фанлар академияси (ФА) нинг 4 йил давомида бир пайтлар айрим сабабларга кўра бошқа вазирлик ва идораларга бериб юборилган илмий тадқиқот муассасалари қайтариб берилди. Бу ҳақда ФА бош илмий котиби Ғайрат Баҳодиров маълум қилди.
“ФА илмий тадқиқот муассасалари тўлалигича тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштиришга ўтказилди”, деди у.
Маълумотларга кўра, Ядро тадқиқот реактори ишга туширилган. Ядро реактори ва Ядро физикаси институтида мавжуд ускуналарда Ўзбекистон тиббиёти эҳтиёжи учун зарур изотоплар ишлаб чиқарилмоқда. Таъкидланишича, бу маҳсулотларнинг хорижий давлатларга экспорти ҳам йўлга қўйилган.
Ғайрат Баҳодировнинг айтишича, институтда сув тозалаш ускуналари, материалларни гамма нурлари билан стериллаш технологиялари йўлга қўйилган.
“Булар фармацевтика саноатида, тиббиётда қўлқоплар ва бошқа жиҳозларни стериллашда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда кенг қўлланилмоқда”, деди ФА бош илмий котиби.
Бу технология таъсирида маҳсулотларнинг хоссалари узоқ муддатгача сақланади. Бу кимёвий ишлов беришга қараганда ҳам хавфсиз, ҳам арзон, ҳам самарадор ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь