Ўзбекистонда ядро тадқиқот реактори ишга туширилди
Tech News
−
11 December 2020 8868 1 minute
Ўзбекистон Фанлар академияси (ФА) нинг 4 йил давомида бир пайтлар айрим сабабларга кўра бошқа вазирлик ва идораларга бериб юборилган илмий тадқиқот муассасалари қайтариб берилди. Бу ҳақда ФА бош илмий котиби Ғайрат Баҳодиров маълум қилди.
“ФА илмий тадқиқот муассасалари тўлалигича тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштиришга ўтказилди”, деди у.
Маълумотларга кўра, Ядро тадқиқот реактори ишга туширилган. Ядро реактори ва Ядро физикаси институтида мавжуд ускуналарда Ўзбекистон тиббиёти эҳтиёжи учун зарур изотоплар ишлаб чиқарилмоқда. Таъкидланишича, бу маҳсулотларнинг хорижий давлатларга экспорти ҳам йўлга қўйилган.
Ғайрат Баҳодировнинг айтишича, институтда сув тозалаш ускуналари, материалларни гамма нурлари билан стериллаш технологиялари йўлга қўйилган.
“Булар фармацевтика саноатида, тиббиётда қўлқоплар ва бошқа жиҳозларни стериллашда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда кенг қўлланилмоқда”, деди ФА бош илмий котиби.
Бу технология таъсирида маҳсулотларнинг хоссалари узоқ муддатгача сақланади. Бу кимёвий ишлов беришга қараганда ҳам хавфсиз, ҳам арзон, ҳам самарадор ҳисобланади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September