Ўзбекистонда ўтган 6 соатда бор-йўғи 23 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 25 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 23 тага ортиб, 39 664 нафарни ташкил этмоқда. Бугун касаллик қайд этилган беморларнинг умумий сони 316 нафар. 

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 23 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 63 ёшли М.З. (аёл), Учтепа туманида яшаган 62 ёшли А.Т. (эркак) ҳамда Сергели туманида яшаган 55 ёшли С.Б. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бугун вафот этган беморлар 7 нафарни ташкил этди

Бугун Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 117 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида 5 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида эса 3 нафардан ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар, жами 432 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб мамлакатда 35 983  (+432) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг