Ўзбекистонда ўртача ойлик қанча?

Жамият

image

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган. 2024 йил январь-июнь даври учун маълумотлар дастлабки, ўтган даврлар учун маълумотлар якуний ҳисобланади.

Шунингдек, Статистика агентлиги хабарига кўра, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 млн сўм), Навоий (6,6 млн сўм), Тошкент (4,9 млн сўм), Андижон (4,4 млн сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 млн сўм) кузатилди.

Маълум бўлишича, 6 ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти – 14,4 миллион сўм;
  • ахборот ва алоқа – 12,4 миллион сўм;
  • ташиш ва сақлаш – 7,7 миллион сўм;
  • саноат – 6,2 миллион сўм;
  • савдо – 5,9 миллион сўм;
  • қурилиш – 5,4 миллион сўм;
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари – 4,6 миллион сўм;
  • таълим – 3,5 миллион сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 3,3 миллион сўм.

Ўралова  Чарос


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ўртача ойлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг