Ўзбекистонда тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади
Жамият
−
21:52 520 2 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йил 1 октябрдан тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади. Бу ҳақда Президент жорий йилнинг 23 сентябрь куни имзолаган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда сўз боради.
Фармонга кўра, бунда 2026 йил 1 октябрдан бошлаб яшил ҳудудлар жойлашувини аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш чоралари кўрилади.
Кўчат ва буталарни экиш мавсуми:
- 2026 йил 1 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
- 2026 йил 5 ноябрдан Бухоро ва Навоий вилоятларида;
- 2026 йил 10 ноябрдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
- 2026 йил 20 ноябрдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошланади.
2027 йил 1 январдан “Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида “Маҳаллани яшиллаштириш” пакети жорий этилади.
“Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади. Бунда “маҳалла еттилиги” аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллаларнинг “яшил рейтинги”ни жорий этиш таклиф этилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бунда яшил майдонлар улуши, аҳоли сонига нисбатан дарахтлар сони, янги кўчатларнинг тутиб кетиши ва аҳолининг иштироки асосий мезонлар бўлади.
Live
Барчаси