Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда қиз кўп туғилдими ёки ўғил?
Жамият
−
10 Октябрь 2023
35069Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 716 885 нафар бола туғилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 716 885 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.
2023 йилнинг 9 ойида туғилганларнинг 371 597 нафарини ўғил болалар, 345 288 нафарини қиз болалар ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 1991 йилда кузатилган юқори туғилиш даражаси 2008-2010 йилларга қадар мунтазам равишда пасайиб борди. Аҳолининг ҳар учта репродуктивлик кўрсаткичи 30-40 фоиз тушиб кетди. 2011 йилдан бошлаб туғилиш даражаси тикланиш ва барқарор ўсиш тенденциясига ўтди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь