Ўзбекистонда соғайганлар сони 2800 нафарга яқинлашди
Жамият
−
31 Май 2020
5114Самарқанд вилоятида 7 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Самарқандда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Пастдарғом, Ургут, Оқдарё, Паяриқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.
Маълумот учун, вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 274 нафар бўлса, эндиликда 281 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3554 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси