Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқда яшовчилар сони маълум қилинди

Жамият

image

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 19 135,8 минг киши шаҳар жойларда яшайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг яшаш жойлари бўйича тақсимланиши

Шаҳар аҳолиси – 19 135,8 минг киши

Қишлоқ аҳолиси – 18 407,4 минг кишини ташкил этади.

2025 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 728,4 минг нафарга кўп.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошган. Улардан 18,6 миллиони аёллар, 18,9 миллиони эса эркаклардир. 


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли қишлоқ шаҳар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг