Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
01 Октябрь 2020
6519Жорий йилнинг сентябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида 1,4 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар 6,3 фоизга ошган.
Йиллик даврда (2019 йилнинг сентябрига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этган. Солштириш учун, 2019 йилнинг сентябрида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 1,3 фоизга кўтарилган.
Жорий йилнинг сентябр ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 2,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 1,0 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
LiveБарчаси