Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон тижорат платформалари фаолиятига рухсат берилмайди

Жамият

image

2025 йил 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари сифатида фақат Ўзбекистон резидентлари – давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда 2024 йилнинг 24 декабрь куни чиқарилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Бунда электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) ЯТТ электрон тижорат оператори ҳисобланмайди.

Қарорга кўра, 1 июлдан электрон тижорат субъектларининг фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш учун қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилиниши лозим:

  • Ўзбекистон Республикаси юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама соҳасидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

  • ваколатли органнинг сўровига мувофиқ электрон тижорат субъектларининг фаолиятига оид маълумотларни бепул тақдим этиш;

  • Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига риоя қилиш;

  • электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатиш учун зарур даражада ишлаши таъминланган ахборот тизимининг мавжудлиги;

  • фаолият бошланиши ҳақидаги хабарнома маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш;

  • ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузиш, шартномаларга ўзгартиришлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатга олиш – агар ходимлар учун тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун бундай талаб мавжуд бўлса;

  • хабардор қилувчининг номи, жойлашган жойи (яшаш манзили) ўзгаргани ёки филиал ва ваколатхона очилгани тўғрисида рўйхатга олингандан кейин ўн иш куни ичида ваколатли органни хабардор қилиш;

  • хабардор қилиш тартибига мувофиқ амалга ошириладиган фаолият (ҳаракат) турининг узига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа талаблар ва шартлар.

Солиқ қўмитаси эса агентлик билан биргаликда уч ой муддатда электрон шаклда хизматлар кўрсатаётган, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган хорижий юридик шахслар томонидан солиқ тўловлари ва қамровининг тўлиқлигини ўрганишни ташкил этиш ҳамда натижаларига кўра ушбу соҳада самарали назоратни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси ЯТТ электрон тижорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг