Ўзбекистонда ресторанларда тўй ўтказишга рухсат берилган. Аммо тартиб ва талаб бор
Жамият
−
28 Октябрь 2020
23538Ўзбекистонда кучайтирилган карантин чекловлари жорий қилиниши Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан тўйларни ресторанларда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу қарор жорий қилнинг 30 сентябрь куни қабул қилиниб, 1 октябрдан кучга кирган.
Бунда тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.
Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тўй ва бошқа маросимларни хонадон, ресторан ва кафеларда ўтказиш талаби ва тартибига (30 кишидан кўп бўлмаган) қатъий риоя этиш тизимини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш юкланган.
Шунингдек, қарорда заруратга қараб, тўй ўтказилаётган ресторан ва кафеларга давлат солиқ идоралари вакилларини ҳам бириктириш чораларини кўриш белгиланган.
Тўй ва ва маросимларни ўтказиш талабларига риоя этилиши учун фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори ва давлат солиқ идораси вакили шахсан жавобгар этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь