Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
Жамият
−
05 Март
49059Ўзбекистонда Рамазон ойининг биринчи куни 11 март куни бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтган.
Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилган.
“Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон ва Россияда ҳам Рамазон ойи 11 март санасидан бошланиши маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь