Ўзбекистонда пул бирлиги ўзгартириладими? Изоҳ берилди
Жамият
−
12 Июнь 2023
52719Ижтимоий тармоқларда ўзбек сўмига доир бўлган бир қатор хабарлар тарқалди. Мазкур тарқалган хабар юзасидан Марказий банк Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар тарқалган.
“Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, дейди Маркзий банк раҳбари Мамаризо Нурмуродов.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Ўзбекистонда янги купюра чиққани ҳақида хабарлар эълон қилиниб, 400 минг сўм деб ёзилган қоғоз пул тасвири тармоқларда тарқалганди. Кейинчалик бу хабарлар асоссиз эканлиги расмий равишда тасдиқланган.