Ўзбекистонда профессионал футбол клублари бошқарув тизими тижоратлаштирилади

Спорт

image

Эндиликда футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, футболни молиялаштириш тизими ривожлантирилади ва тижоратлашув механизмларини жорий этишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

•    профессионал футбол клублари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиб борилади, хусусан 2021 йилги мавсумдан бошлаб А Про-лига ва В Про-лигада иштирок этувчи клублар таъсисчилигида давлат улуши мавжуд бўлган тузилмалар иштироки тўлиқ чеклаш бўйича чоралар белгиланади;

•    профессионал футбол клублари бошқарув тизими тижоратлаштирилади, жумладан 2020 йилдан бошлаб ҳар бир клубнинг аниқ бизнес стратегиясини ишлаб чиқилиши таъминланади;

•    давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхона ва ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган футбол клублари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиб борилади;

•    стадионларга футбол мухлисларини кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими (шу жумладан абонемент сотуви)ни жорий қилиш, қолаверса, стадионлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида “хоспиталити хизматлари” (хостел, овқатланиш, фитнес, спорт мактаблари ва бошқалар) ташкил этилади, клублар ва стадион музейлари фаолияти йўлга қўйилади;

•    футбол соҳаси субъектлари фаолиятини тижоратлаштириш мақсадида “футбол мерчандайзинги” (клублар атрибутикаси, сувенир ва эпикировкалар мажмуи яратилади, туристик саёҳат маршрутлари ва бошқалар) жорий қилинади;

•    таниқли хориж клублари ва футболчилари иштирокида спорт фестиваллари ҳамда спорт лотереялари ташкил этиш орқали стадионларга мухлисларни жалб қилиш механизмлари йўлга қўйилади;

•    букмекерлик фаолиятидан келиб тушадиган пул маблағларини шу жумладан футболни ривожлантириш учун йўналтирилади, футболга ихтисослаштирилган спорт таълим муассасалари фаолияти қўллаб-қувватланади.

Эслатиб ўтамиз, қарор лойиҳасига ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.

Шаҳноза Тўрамуротова
 


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг